...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзордаги фожиадан сўнг, Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди


10:04, 02.11.2018 Жамият
 6 326

Ҳукумат айни дамда газ билан боғлиқ ҳолатларга жиддий эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топшириғига биноан хусусий уйларда қозонхоналар ва иситиш тизимларини техник назоратдан ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Ушбу комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раислик қилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
 
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Бош вазир томонидан имзоланган фармойишда мамлакатдаги газ баллони ўрнатилган автотранспорт воситалари, шунингдек, уларга хизмат кўрсатувчи газ қуйиш станциялари икки ой муддатда текширувдан ўтказилиши белгиланган эди. Бу ишларга ҳам Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бош-қош бўлиши айтилганди.
 
Ҳукумат айни дамда газ билан боғлиқ ҳолатларга жиддий эътибор қаратмоқда. Аксарият хусусий уйларда газ билан иситиш тизимларининг носозлиги, қўлбола иситиш ускунлари турли фақулодда ҳолатларни келтириб чиқараётгани, уларнинг айримлари ўлим ҳолатлари билан якун топаётгани расмийларни ташвишга солмоқда.


 
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 октябрь куни  Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Акбаров хонадонида ана шундай фожиали ҳолат қайд этилди. Икки қаватли шахсий уйнинг ертўласига ўрнатилган умумий қозонхонадан чиққан газ уйнинг иккинчи қаватига кўтарилади. Бунинг оқибатида иккинчи қаватда ухлаётган 4 нафар болалар – Азиза Акбарова (1996 йил), Эъзоза Акбарова (2001 йил), Ирода Акбарова (2003 йил) ва ўғли Фаррух Акбаров (2012 йил) воқеа жойида вафот этади.
 
QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, қозонхонага Baxi русумидаги “котёл” ўрнатилган ва қолган ускуналар қўлбола тарзда уланган.

Теглар:Очилбой Раматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар