...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат қарори имзоланди. Ўзбекистонда электр энергияси нархи оширилди


07:18, 02.11.2018 Жамият
 17 610

“Ўзбекенерго” АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилмоқда.

Бундан бир неча кун аввал, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида"ги қарори халқ мукомасига қўйилган эди. Ҳукумат қарори кеча, 1 ноябрь куни имзоланди.

Унга кўра, “Ўзбекенерго” АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилмоқда.



Ушбу тарифлар 1 кВт соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-енергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида"ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган.   Ушбу реестр кучга кириши билан 2018 йил 14 мартдан амал қилган 19-03-22-06-ЎзР-6-2018 сонли Реестри ўз кучини йўқотади.

Теглар:Электр энергияси Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар