Жорий йилнинг 16 ноябридан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари белгиланди.
Қарорга мувофиқ жорий йилнинг 16 ноябридан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари қуйидагича белгиланди.
AI-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
AI-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
Дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 14-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2017 йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланганди:
1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм;
1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги қарорига асосан жорий йилнинг 1 март санасидан:
1 литр Diezel ёнилғиси нархи – 4600 сўм;
1 литр ЭКО русумли Diezel ёнилғиси нархи– 4700 сўм этиб белгиланган.