...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Эртадан бензин, газ ва электр энергияси нархи ошади


10:47, 15.11.2018 Жамият
 9 731

16 ноябрдан бошлаб истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархларда сотилади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Унга кўра эртага, 16 ноябрдан бошлаб истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархларда сотилади.
 
  • AI-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
  • AI-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
  • Дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр
 
Табиий ва суюлтирилган газ учун тарифларнинг ўзгариши икки босқичга бўлинган бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг 16 ноябрь санасидан, кейингиси эса 2019 йилнинг 1 июнь санасидан старт олади.
 
Унга кўра табиий газнинг тарифи ҳисоблагич бўлганда (ҚҚС билан, 1 куб метрга):
 
16.11.2018дан — 320 сўм;
01.06.2019дан — 350 сўм;
 
Ҳисоблаш асбоблари бўлмаганда аҳоли учун:
 
- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:
 
16.11.2018дан — 553 сўм;
01.06.2019дан — 605 сўм;
 
- иситиш тизими учун:
 
16.11.2018дан — 320 сўм;
01.06.2019дан — 350 сўм;
 
Тадбиркорлик субъектларига (08.11.2017 йилдаги ПҚ-3379 қарорга асосан):
 
16.11.2018дан — 1000 сўм;
01.06.2019дан — 1000 сўм;
 
Автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари учун:
 
16.11.2018дан — 800 сўм;
01.06.2019дан — 800 сўм;
 
Энергиядан тежовчи технологияларни жорий этган пишиқ ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчиларга:
 
16.11.2018дан — 600 сўм;
01.06.2019дан — 600 сўм;
 
Шунингдек, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун, суюлтирилган газнинг нархи:
 
16.11.2018дан — 950 сўм;
01.06.2019дан — 1200 сўм этиб белгиланди.
 
Электр энергияси нархи эса қуйидагича оширилмоқда:


 

Теглар:Бензин Ёнилғи Электр энергияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар