...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун МТЖ Ливанга қарши майдонга тушади


11:06, 15.11.2018 Спорт
 2 938

Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Австралияда ўз йиғинини ўтказмоқда. Мазкур йиғин доирасида Эктор Купер бошчилигидаги футболчилар иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади.
 
Ўйинларнинг дастлабкиси бугун, 15 ноябрь куни Ливан терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
 
Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН – ЛИВАН
15 ноябрь. Брисбен. “CBUS Super Stadium” стадиони. 20:00 (Тошкент вақти 15:00)
 
Ҳакамлар: Шон Эванс, Натан Макдональд, Жорж Лакриндис, Жарред Жиллет (барчаси Австралия).
 
Эслатиб ўтамиз, терма жамоа январь ойида БАА мезбонлик қиладиган Осиё кубогида иштирок этади ва мазкур йиғин қитъанинг энг нуфузли мусобақага тайёргарлик вазифасини бажаради.
 
Йиғин доирасида иккинчи ўйин 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Терма жамоа йиғинда қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:
 
Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
Владимир Козак(“Пахтакор”)
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
 
Ҳужумчи:
Бикмаев Марат (“Локомотив”).

Теглар:МТЖ Ливан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!