...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон МТЖ эртага Японияга қарши майдонга тушади


11:37, 16.01.2019 Спорт
 3 975

“Халифа бин Зайд” стадионида терма жамоанинг расмий машғулоти бўлиб ўтади.

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 17 январь куни гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Унда футболчиларга Япония терма жамоаси рақиблик қилади.
 
Бугун, 16 январь куни мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилади. Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланадиган анжуманда терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтаради. Матбуот анжуманида Куперга терма жамоа аъзоси Жавоҳир Сидиқов ҳамроҳлик қилиш айтилмоқда.
 
Матбуот анжумани якунига етгач, соат 19:00 да “Халифа бин Зайд” стадионида терма жамоанинг расмий машғулоти бўлиб ўтади.
 
Япония ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ўртасидаги учрашув эртага, Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Ўйинни мезбон ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқариб боради.

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Эктор Купер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!