Одамларни тинчлантириб, вазиятни юмшатиш учун давлат бензин нархи оширилишини ярим йилга кечиктирди.
Франция бўйлаб 600 дан ортиқ АЁҚШ қисман ёки бутунлай ёнилғисиз қолди. Бунга мамлакатда бензин нархи оширилиши ортидан келиб чиққан норозилик намойишлари сабаб бўлди.
Маълумотлари реал вақт тартибида янгиланиб турувчи онлайн-харитага кўра, айни вақтда 255 та АЁҚШда ёнилғи умуман йўқ, 367 тасида эса қисман етишмовчиликлар вужудга келган.
Бензин ва дизель етишмовчилигига намойишчилар томонидан нефть омборлари ва шохобчаларга олиб борувчи йўлларнинг тўсиб қўйилиши сабаб бўлган.
2019 йил 1 январдан бензин нархи оширилишини билган французлар ноябрь ойи ўрталаридан оммавий равишда кўчага чиқа бошлади. Куни кеча Франция Бош вазири Эдуар Филипп “сариқ нимчалилар”нинг уч ҳафта давом этган норозилик намойишидан кейин уларга жавоб қайтарди.
Одамларни тинчлантириб, вазиятни юмшатиш учун давлат бензин нархи оширилишини ярим йилга кечиктирди. Шунингдек, миллий даражада солиқ ва солиқ тизимида кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришлар юзасидан дебатлар ўтказишга қарор қилинди. Бироқ “сариқ нимчалилар” эълон қилинган чораларни етарли эмас деб баҳолаяпти.

Суннатилла Абдуллаев