Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга айрим ҳужжатларни топшириш керак.
“Ҳуқуқий ахборот” компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатини эълон қилди.
- уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар
- уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
- меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
- I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- ариза;
- паспорт нусхаси;
- имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
- тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
- автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 16 ноябрдан бошлаб ёғилгига қуйидаги нархлар амал қилади.
- AI-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
- AI-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
- Дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;