...
МЕНЮ
ONLINE TV

Депутат кексалик пенсиясини бекор қилишни таклиф қилди


11:26, 05.11.2018 Олам
 13 547

Унинг фикрича, пенсиялар фақат ногиронлик учун тўланиши керак.

Ярославл шаҳар Думасининг “Ягона Россия” партияси депутати Дмитрий Петровский Россияда кексалик нафақасини бекор қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Facebook’да ёзди ва ҳазил эмаслигини таъкидлади.
 
Унинг фикрича, пенсиялар фақат ногиронлик учун тўланиши керак. “Ҳар бир шаҳар қандай яшаш, қачонгача ишлаш ва қачон пенсияга чиқишни ўзи ҳал қилиши лозим”, деб ёзади депутат. Пенсия жамғармасининг мол-мулкини сотиш, ходимларини эса бошқа ишга ўтказишни таклиф қилган.


 
“Биз давлатнинг бўйнида ўтиришга одатланиб қолганмиз, давлат биздан доим нимадир қарздор деб биламиз”, деди у РБК нашрига.
 
Унинг фикрича, бепул таълим, болалар боғчаси ёки пенсия нафақаси бўлмаса, одамларга “ноқулай” бўлади. Бу ҳолат Собиқ Иттифоқдан қолган ва бу меросдан “узоқда бўлиш керак”. Шу билан бирга, аҳолининг 50 фоизи солиқларни тўламайди, бироқ улар ижтимоий нафақаларни тўлақонли олишга ҳаракат қилмоқда ва бу “мамлакатни бир-биридан ажратишдир”.
Айюб Мустафо

Теглар:Пенсия Ягона Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!