...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободликлар, суюнчини тайёрланг! Газ ва электр учун бошқалардан фарқли пул тўлайсиз


10:35, 02.11.2018 Жамият
 8 901

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида янги тизим жорий этилди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун ижтимоий меъёр қўлланилиши, унга кўра, давлат томонидан белгиланган меъёрдан ортиқ электр энергияси ва газ истеъмол қилганлар белгиланган миқдорга қўшимча равишда пул тўлаши, бу тизим Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тажриба тариқасида ишга туширилиги ҳақида хабар берган эдик.  
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1 ноябрь куни имзоланган “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги қарорига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:
 
  • аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;
 
Электр энергия истеъмолининг ушбу нормадан ошиб кетган қисми умумий тарифдан 20 фоизга қимматлашади. Янги тариф бўйича 1 киловатт нархи 250 сўм этиб белгиланса, ҳар бир киловатт учун 300 сўмдан тўланади.


 
аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:
 
  • иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
 
  • бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.
 
Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:
 
  • базавий норма  доирасида – белгиланган тариф бўйича;
 
  • базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.

Теглар:Газ Электр энергияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар