...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда бензин ва электр ортидан газ ҳам қимматлашди


11:10, 02.11.2018 Жамият
 6 468

Табиий ва суюлтирилган газ учун тарифларнинг ўзгариши икки босқичга бўлинган.

Хабарингиз бор, кеча, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистонга газ нархи ҳам оширилмоқда.
 
Табиий ва суюлтирилган газ учун тарифларнинг ўзгариши икки босқичга бўлинган бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг 16 ноябрь санасидан, кейингиси эса 2019 йилнинг 1 июнь санасидан старт олади. 
 
Унга кўра табиий газнинг тарифи ҳисоблагич бўлганда (ҚҚС билан, 1 куб метрга):
 
16.11.2018дан — 320 сўм;
01.06.2019дан — 350 сўм;
 
Ҳисоблаш асбоблари бўлмаганда аҳоли учун:
 
- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:
 
16.11.2018дан — 553 сўм;
01.06.2019дан — 605 сўм;
 
- иситиш тизими учун:
 
16.11.2018дан — 320 сўм;
01.06.2019дан — 350 сўм;


 
Тадбиркорлик субъектларига (08.11.2017 йилдаги ПҚ-3379 қарорга асосан):
 
16.11.2018дан — 1000 сўм;
01.06.2019дан — 1000 сўм;
 
Автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари учун:
 
16.11.2018дан — 800 сўм;
01.06.2019дан — 800 сўм;
 
Энергиядан тежовчи технологияларни жорий этган пишиқ ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчиларга:
 
16.11.2018дан — 600 сўм;
01.06.2019дан — 600 сўм;
 
Шунингдек, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун, суюлтирилган газнинг нархи:
 
16.11.2018дан — 950 сўм;
01.06.2019дан — 1200 сўм этиб белгиланди.

Теглар:Газ Суюлтирилган газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар