2019 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини топшириш муддатлари қайта кўриб чиқилди ва уларни топширишнинг янада мақбулроқ муддатлари белгиланди.
Тадбиркорларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда 2019 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини топшириш муддатлари қайта кўриб чиқилди ва уларни топширишнинг янада мақбулроқ муддатлари белгиланди.
Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобини юритиш ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва чуқур таҳлил қилиш, шунингдек оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини, уларнинг ҳаёти ва фаолиятининг асосий тенденцияларини акс эттирувчи кўрсаткичларини аниқлаш учун янги ҳисоботи шакллари қўшилди.