...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда 4 нафар эгизак туғилгани ёлғон бўлиб чиқди


11:28, 02.11.2018 Жамият
 11 370

Чақалоқлар АҚШнинг Аризона штатидаги Авлиё Жозеф шифохонасида туғилган.

Ижтимоий тармоқларда, Андижонда аёл 4 эгизак фарзанд кўргани, чақалоқлар Султонбоевлар оиласида туғилгани ҳақида хабар тарқалди. Ўз тасдиғини топмаган хабар Daryo.uz интернет нашрида ҳам тарқатилди.
 
QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, Андижонда яқин орада 4 эгизак дунёга келмаган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу хабарни инкор этди.
 
Нашрда эълон қилинган сурат эса АҚШлик оилага тегишли. Чақалоқлар АҚШнинг Аризона штатидаги Авлиё Жозеф шифохонасида туғилган.  Уларнинг исми Луcиана,  Октавио,  Валериа ва Эмилио.


 
Аввалроқ, Фарғона вилоятида 6 нафар эгизак дунёга келгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тўпланган маълумотларга қараганда, улар она қорнидаёқ носоғлом бўлган ва сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. 

Теглар:Андижон Эгизаклар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар