Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда.
Кеча, 27 ноябрь куни пойтахт Тошкентда 6 автомобиль иштирокида ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат 21:30 да Олмазор тумани, Себзор ва Нурафшон кўчалари чорраҳасида содир бўлган. ЙТҲ натижасида қурбон бўлганлар йўқ. Фақат бир ҳайдовчи жароҳат олган ва у зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда.
Хабарда айтилишича, жароҳат олган ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва ЙТҲга сабабчи бўлган. У светофорнинг тақиқловчи чироғига парво қилмай, ҳаракатланишда давом этган.