...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илгари Лола Каримова ишлаган лавозимга Ўзбекистоннинг янги вакили тайинланди


10:57, 22.08.2018 Жамият
 12 453

Лола Каримова жорий йил февраль ойида мазкур лавозимдан кетишини маълум қилганди.

Кеча, 21 август куни Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий вакили Парижга жўнаб кетди.
 
Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги тайинланган доимий вакили Умид Шодиев Парижга жўнаб кетган.
 
Шодиев илгари Нью-Йорк шаҳридаги Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
 
Унгача бу лавозимни 2008-2017 йилларда Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева эгаллаган.
 
Лола Каримова жорий йил февраль ойида ЮНЕСКОдаги элчилик фаолиятини якунлаётгани ҳақида маълум қилганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1993 йилнинг 26 октябридан ЮНEСКОнинг аъзоси саналади. ЮНEСКОнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси 1996 йил 23 апрелдан бошлаб фаолият юритмоқда.
 
Ўзбекистон ЮНEСКО фаолиятида фаол иштирок этмоқда. Республика ташкилот Ижроия кенгашига икки марта - 1997-2001 йиллар ва 2009-2013 йилларда сайланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЮНЕСКО Лола Каримова Умид Шодиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар