Қидирув-қутқарув ишлар давом эттириляпти. 30 кишининг тақдири ҳамон номаълум.
Мудҳиш воқеада ҳозиргача 11 киши ҳалок бўлгани аниқланган, 30 кишининг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ, 9 киши ҳалок бўлгани, улардан бири бола экани айтилганди. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлар давом эттириляпти.
Воқеа юзасидан олиб борилган тергов натижасида бомба излари топилмаган. Ҳодиса теракт бўлмагани айтиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур фожиада ўзбекистонликлар ҳалок бўлмаганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Магнитогоркскдаги фожиа сабаб Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.