...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-отада икки йўловчи автобуси тўқнашиб кетди


19:37, 23.07.2018 Олам
 3 359

Автоҳалокат Дўстлик чорраҳасида содир бўлган.

Кеча, 22 июль куни Олма-ота шаҳрида икки йўловчи автобуси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.
 
Автоҳалокат Дўстлик чорраҳасида содир бўлган. Натижада 21 киши жароҳатланган, улардан уч нафари болалар. Жабрланганлрнинг 16 нафарига текширувдан ўтгач, рухсат берилган, 5 нафари шифохонага ётқизилган.
 
Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, бир бўш автобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва иккинчиси билан тўқнашган.
 
“Айни вақтда мазкур ЙТҲ юзасидан тергов ишлари бошланган. Иш юзасидан тегишли экспертиза текширувлари ўтказилади”, деган шаҳар Ички ишлар департаменти
Матбуот хизмати.



Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олма-ота ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!