...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шайтанат”нинг муаллифи ҳақида фильм суратга олинди


19:21, 23.07.2018 Жамият
 4 963

Тоҳир Маликнинг ҳазил-мутойибани хуш кўриши, болаларча беғуборлиги, бағрикенглиги ва самимияти каби хислатлари ушбу фильмда очиб берилган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” ДУК режиссёр Мурод Одиловнинг “Ҳаёт қайиғи” номли ҳужжатли фильмини тақдим этади.
 
Мазкур фильмда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.
 
Тоҳир Малик “Алвидо, болалик!”, “Сўнгги ўқ”, “Мурдалар гапирмайдилар”, “Чархпалак”, “Талваса”, “Шайтанат”, “Ов”, “Умидлар дашти”, “Иблис девори” каби бир биридан қизиқарли ва жамиятни жиноятчиларсиз равнақ топишини орзу қиладиган асарлар яратган.

Шунингдек, Тоҳир Маликнинг ҳазил-мутойибани хуш кўриши, болаларча беғуборлиги, бағрикенглиги ва самимияти каби ушбу фильмда очиб берилган.
 
30 июль куни фильм премьераси Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Санжар Жўра

Теглар:Тоҳир Малик Шайтанат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар