Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” видеофильмининг 21-қисми қачон оммага эътиборига ҳавола этилишини маълум қилди.
“Бундан бир неча йил илгари “Шайтанат”нинг 21-қисмини суратга олиб қўйгандик, монтаж қилинмаганди. Турмуш ўртоғим “Шуни охирига етказинг”, деб ўзи ҳам кўрмай кетди. Ҳозир унинг шу илтимосини бажаряпман. Монтаж тугади, энди овозлаштириш ишларини ниҳоясига етказсак, унинг илтимосларидан бирини бажарган, руҳини шод қилган бўламан”, дейди Ёдгор Саъдиев.
Актёр суҳбат давомида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг тўртта асари устида иш бошлагани, “Мурдалар гапирмайди” номли асари асосида фильм суратга олмоқчилигини ҳам айтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг анча қадди букилгани бироқ тушкунлидан чиқиб кетишга ҳаракат қилаётгани, рафиқасининг сўнгги илтимоси ҳақидаги сирларини очди. Суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез орада “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин.
Суратлар муаллифи: Бекзод Мирсодиқов (Aslzod)