...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зокиржон Алматов Бухорода нималар билан банд бўлди?


09:44, 25.04.2018 Жамият
 13 866

Вилоят ҳокими бугунги кундаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш асосий муаммо эканлигини таъкидлади.

Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ИИБ ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Хабарга кўра, йиғилишда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг собиқ Ички ишлар вазири генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг меҳнат фаолияти жуда мураккаб даврларга тўғри келганига қарамай, ўз касбининг фидойиси бундай таҳликали даврда метиндек ирода, мардлик, жасурлик кўрсатиб, мамлакатимизни оғир даврдан олиб чиққанини ҳамда бугунги тинчлигимизнинг сабабчиларидан бири эканлигини алоҳида эътироф этган.



Учрашувда сўзга чиққан Зокиржон Алматов ўзининг хотиралари ва Президент томонидан олиб борилаётган халқни рози қилиш сиёсатининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб, вилоятдаги маҳалла оқсақолларига бу эзгу сиёсатнинг мақсадини ҳар бир хонадонга етказиш, униб ўсаётган ҳар бир ёшни ватанга муҳаббат рухида тарбиялаш лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда ҳудудлардаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинган ва келгуси мақсадлар белгиланган.

“Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг иштироки кечага алоҳида файз олиб кирди.
Тадбирда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлари, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари вакиллари, имом-хатиблар, фаол, иқтидорли ёшлар ҳамда бир гуруҳ ички ишлар ходимлари иштирок этди”, дейилади хабарда.
 
Таъкидлаш керакки, Ички ишлар вазири маслаҳатчиси вилоятларга ташриф буюриб, жойлардаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ташкил қилинётган тадбирларда иштирокини давом эттирмоқда.


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Зокиржон Алматов Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари фаоллари билан мулоқотлар ўтказганини хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Зокиржон Алматов Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ёдгор Саъдиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар