...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зокиржон Алматов 2-сонли Тошкент академик лицейига борди


16:29, 22.06.2018 Жамият
 7 733

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан лицейда олиб борилаётган ишларга баҳо берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент академик лицейида бўлиб, ўқитувчи-мураббийлар ва ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.
 
Мулоқот давомида ички ишлар органлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг очилиши соҳага етук ва билимли кадрлар етиштириб беришда муҳим аҳамият касб этиши, таълим даргоҳида олинган назарий билимларнинг амалиёт орқали мустаҳкамлаб борилиши бўлғуси фаолиятга замин ҳозирлаб, ёш ходим учун соҳанинг сир-асрорларини пухта ўзлаштиришда қўл келиши таъкидланди.










 
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан лицейда бу борада олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берилди. Шунингдек, лицейга кириш истагида бўлган ёшларнинг ота-оналари билан бўлган учрашувда ички ишлар органлари ходимлари учун давлат раҳбари ва ҳукумат томонидан қўйилаётган вазифалар, бу шарафли касб машаққатлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ташкил этилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зокиржон Алматов 2-сонли Тошкент академик лицейи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар