2004 йил айбланувчи Москвада қизни зўрлаб, сўнг бўғиб ўлдирган.
2004 йил москвалик қизни камар билан бўғиб ўлдирган Молдова фуқароси Валерий Граур 23 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қидирув қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, 2004 йил айбланувчи Москвада қизни зўрлаб, сўнг бўғиб ўлдирган. Граурнинг Россия Федерацияси ҳудудидан ташқаридалиги маълум бўлгач, у халқаро қидирувга берилган эди. Жиноятчи 2016 йил сентябрда Руминия полицияси томонидан қўлга олиниб, Россияга топширилган.
Москва шаҳар Қидирув қўмитасининг маълум қилишича, Валерий Граур суд томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 2-қисм, 105-бандига (жинсий характердаги зўрлаш ва ўлдириш) биноан айбдор деб топилган.
Қидирув қўмитасининг таъкидлашича, 2004 йил 22 сентябрь тунда эркак маст ҳолатда Москва кўчаларидан бирида нотаниш қизни зўрлаб, кейин ўлдирган ва жиноят жойидан қочиб, яширинган. Текширувлар давомида Граур айбини тан олиб, жиноятга алоқадорлигини исботловчи кўрсатма берган.

Суннатилла Абдуллаев