Ҳафтанинг шанба куни об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Шанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +34...+36 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +30...+35 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғмайди.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. Ёмғир ёғмайди, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +19...+24, кундузи +32...+37 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +13...+18, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.