...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон товар айирбошлашида ўзгариш кузатилди


15:33, 22.06.2018 Олам
 3 030

Ўзбек-тожик товар айирбошлаш ҳажми 2018 йил январь-май ойларида 94 миллион долларга тенг бўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар айирбошлаш беш ой давомида ўтган йил шу вақтга нисбатан икки баравар ўсди.
 
Ўзбек-тожик товар айирбошлаш ҳажми 2018 йил январь-май ойларида 94 миллион долларга тенг бўлди.
 
Маълумотларга кўра, шу вақт давомида Ўзбекистон Тожикистонга 40 миллион долларга тенг маҳсулот экспорт қилиб, ундан 54 миллион долларга тенг бўлган маҳсулот импорт қилган.
 
Шундай қилиб, яқин қўшнилар ичида Ўзбекистон Молдовадан кейин иккинчи бўлиб Тожикистон билан нисбатан тенг савдога эга давлатга айланди. Бунгача, мустақиллик йилларида ўзбек товарлари экспорти тожик товарлари импортига нисбатан кўп бўлган.
 
Икки томонлама товар айирбошлаш ўтган йили 126 миллион долларга тенг бўлган. Шундан 69 миллион доллар ўзбек товарлари экспортига, 57 миллион доллари тожик товарлари импортига тўғри келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!