...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёдгор Саъдиев ўзбек футболидаги ўзгаришлар ҳақида нималар деди?


18:08, 21.12.2017 Спорт
 5 447

Халқ суйган актёр ўз вақтида дарвозабон сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, ўз вақтида дарвозабон сифатида тўп сурган актёр Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
“Мана ЎФФга янги раҳбарият келганига 100 кун бўлди. Федерация президенти Умид Аҳмаджоновдан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларининг умиди катта!
 
Ҳозир миллий чемпионат янги форматга ўтяпти. Мен очиғини айтаман, менга бу формат маъқул бўлди.
 
Нимаси билан маъқул?! Жамоалар ўртасидаги рақобатнинг кучайишига олиб келади.
 
Футбол майдонидаги курашнинг янада кескинроқ кечишига олиб келади, ана шуниси билан менга жуда маъқул. Энди учрашувлар 4 даврада бўлиб ўтади.
 
Ҳар клуб мана шу 4 давра учрашувларига алоҳида тайёргарлик кўради ва ўйинини кучайтириб олиш имконига эга бўлади.
 
Аввалги 16 та жамоадан иборат формат, миллий терма жаомамизнинг Жаҳон чемпионатларига чиқишига таъсири жиҳатидан ўзини оқламади, мени фикримча.
 
Бу менинг шахсий, субъектив фикрим. Мана бу 12 та жамоа энди ўзининг устида кўпроқ ишлайди.
 
Про-лигадаги жамоалар ҳам Суперлигага чиқиш учун кўпроқ ҳаракат қилишади.
 
Нега? Чунки, жамоалар Суперлигага чиқса, уларнинг таркибидаги футболчиларнинг маошлари албатта ошади ва демак, бу ерда ҳар томонлама манфаат ва қизиқишлар ҳисобга олинган.
 
Шу билан биргаликда бу формат, бизнинг миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ҳам ижобий таъсир қилади деган умидимиз бор.
 
Бу ўйланган лойиҳалар жуда ҳам пишиқ ва ўзбек футболини жаҳон ареналарига олиб чиқиш учун қилинаётган ишлардан бири ҳисобланади.
 
Минг афсус, биз 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпирайди, деб умид қилгандик, бу бизга насиб этмади.
 
Биз энди, Ўзбекистон футбол федерациясининг янги раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар ўз самарасини беради, деб ният қиламиз”, - дея сўзларини якунлади Ёдгор Саъдиев.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовни ЎФФ Интизом кодексининг 5.41-бандини бузгани учун номуайян муддатга футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ёдгор Саъдиев ЎФФ ислоҳотлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!