Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев парламент сўрови юборилган эди.
Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, парламент сўровида кўтарилган масалаларни ҳал қилиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасида вазирлик ва идоралар раҳбарларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тузилди. Муаммони ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра ишчи гуруҳ томонидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, унга кўра тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2017 йилги ҳосил пахта хомашёсининг харид нархи 2016 йилга нисбатан 56 фоизга оширилди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат харидини мақсадли молиялаштириш ва қишлоқ хўжалигини техник жиҳатдан таъминлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма томонидан фермер хўжаликлари харажатларини молиялаштириш мақсадида 2 триллион 905 миллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 132 фоиз миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
Бундан ташқари, 2017 йил пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ер солиғининг ставкаси оширилмади. Парламент сўровини эшитиш натижаларига кўра Сенат томонидан тегишли қарор қабул қилинди.