“Мен номзодларнинг дастури билан танишиб чиқиб, маъқул келган номзодга овоз бердим”, дейди Саъдиев.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам сайлов участкасида ўз номзодига овоз берди ва танловини қуйидагича изоҳлади.
“Ўзбекистон буюк давлат бўлиши учун барча ҳормай-толмай, халол ва пок хизмат қилиши керак. Мен номзодларнинг дастури билан танишиб чиқиб, маъқул келган номзодга овоз бердим. Ўзим танлаган номзод шу юрт учун сидқидилдан хизмат қилишига ишонаман!”
Айни дамда бутун республикамиз бўйлаб номзодларда овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Сиз ҳам бефарқ бўлманг!