Римликлар тўхтатиши керак бўлган Салоҳга имконият бериб қўйилди.
Ўйиннинг 30 дақиқаси римликлар устунлигида ўтди. Улар кўпроқ ҳужум уюштиришди, гол уришни исташди. Айнан илк ярим соатдан кейин мерсисайдликлар гол уришни бошлади. Римликлар тўхтатиши керак бўлган Салоҳга имконият бериб қўйилди.
Муҳаммад учрашувнинг 36-дақиқасида 15 метрлардан чап оёқда айланма зарба билан тўпни “Рома” дарвозасининг “тўққизлиги”га “михлаб” қўйди! Салоҳ бу голни катта хурсандчилик билан нишонламади. У кейинги голда ҳам собиқ жамоасига нисбатан ҳурматни сақлади.
Салоҳ бу билан чекланиб қолмади. У иккинчи бўлимда жамоасининг кейинги иккита голига ассистентлик қилди. Ҳар сафар у чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ҳамда, дастлаб Манега, кейин эса Фирминога голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчилар Салоҳнинг узатмаларини кўкка совурмади.
Фақатгина бешинчи голда Салоҳ иштирок этмади. Бурчакдан етказилган узатмани Роберто Фирмино ҳужумчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди — 5:0.
Ушбу голдан кейин Клопп жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳни кейинги ўйинлар учун сақлаш қарор қилиб, уни захирага олди. Шундан кейин “Рома” иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 9 дақиқа қолганида Наингголан жарима майдончасига ажойиб узатма берди.
Ҳимоячилар узатмани қайтара олишмади, Жеко эса тўпни кўкраги билан ўзига бўйсиндирди ва бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди: Наингголан йўллаган зарба натижасида тўп Милнернинг қўлига тегди. Диего Перотти даврозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 5:2.
“Рома” чорак финалда 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетди. Бу сафар “Ливерпуль” бунга йўл қўярмикан? Буни 2 май куни Римда кўрамиз.
ЕЧЛ, ярим финал, дастлабки ўйин.
“Ливерпуль” – “Рома” 5:2.
Голлар: Салоҳ (35, 45), Мане (56), Фирмино (61, 68) –Жеко (81), Перотти (85, пенальти).
“Ливерпуль”: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино (Клаван, 90), Окслейд-Чемберлен (Вейналдум, 18), Салоҳ (Ингз, 75), Милнер, Мане, Хендерсон.
“Рома”: Алиссон, Манолас, Жезус (Перотти, 67), Коларов, Фасио, Стротман, Флоренци, Ундер (Шик, 46), де Росси (Гоналон, 67), Наингголан, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Жезус (26), Александер-Арнолд (39), Ловрен (74), Хендерсон (85), Фасио (88).