Рафет Эл Роман Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бошчилигида Фонд Форум томонидан ташкилланган тадбирларда ҳам иштирок этган эди.
Рафет Эл Романнинг навбатдаги концерт дастури жорий йилнинг 19 октябрь куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтади.
Айни дамда концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бир неча кундан кейин Рафет Эл Роман ҳам Тошкентга етиб келади. У пойтахтдаги нуфузли меҳмонхоналардан бирига жойлашади.
Бу Рафет Эл Романнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эмас. Хонанда бундан бир неча йил аввал Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бошчилигида Фонд Форум томонидан ташкилланган тадбирларда ҳам иштирок этган эди.
2017 йилнинг август ойида Ўзбекистонга келган Рафет Эл Роман Самарқандда бўлиб ўтган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этди. Сўнг “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этди.
Унинг 2017 йил 28 август куни “Истиқлол” санъат саройида тақдим этган концерт дастури олқишларга сазовор бўлиб, мухлислар томонидан илиқ кутиб олинганди. Рафет Эл Роман ўзбекистонлик хонанда Нилуфар Усмонова билан ҳам дуэт куйлаганди. Навбатдаги концерт ҳам ана шундай эсдақоларли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда.