Фестиваль очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ҳукумат аъзолари, элчихона ва консуллик вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этадилар.
Бугун, 28 август куни фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ҳукумат аъзолари, элчихона ва консуллик вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этадилар.
Анча йиллардан буён расмий тадбирларда кўриниш бермаётган Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова ҳам фестиваль очилиш маросими концерт дастурида чиқиш қилиши режалаштирилган.
Бу йилги “Шарқ тароналари” қамрови ва нуфузи билан ўтган йилдагиларидан фарқ қилмоқда. Очилиш маросими ҳақиқий шоуга айланиши тайин. Унда дунёнинг энг кўзга кўринган тўрт нафар юлдузи иштирок этиб, қўшиқ куйлайди.
Дастурда италиялик опера ва эстрада хонандаси Алессандро Сафина, туркиялик таниқли хонанда Рафет Эл Роман, Россия халқ артисти Надежда Бабкина, беларуслик Владимир Громов қўшиқ куйлайдилар.