...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қизилқум” футболчисининг автоголи “Бухоро”ни Суперлигада пешқадамга айлантирди


00:22, 25.04.2018 Спорт
 2 464

Ушбу ғалабадан сўнг “Бухоро” Суперлига жадвалида 18 очко билан биринчи ўринга кўтарилди.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қизилқум” учрашуви мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
 
Ўйиндаги ягона гол “Қизилқум” ҳужумчиси Неманья Йованович томонидан ўз дарвозасига урилди. Ушбу ғалабадан сўнг “Бухоро” Суперлига жадвалида 18 очко билан биринчи ўринга кўтарилди. 
 
Суперлига, 8-тур.
“Бухоро” – “Қизилқум” 1:0.
Гол: Неманья Йованович (28 автогол).
 
“Бухоро”: Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов (Мирфайз Муҳиддинов, 85), Санъат Шихов, Баҳодир Насимов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Эргаш Исмоилов, 73), Азиз Ибрагимов (Роббимжон Ҳасанов, 46), Сергей Русецкий.
 
“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов (Алишер Саноев, 46), Дониёр Усмонов, Файзулло Қамбаров, Артур Геворкян (Самандар Шодмонов, 56), Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович.
 
Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев 13, Файзулла Қамбаров 37, Жавоҳир Қаҳрамонов 58, Элгужа Григалашвили 84.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бухоро Қизилқум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!