...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро – Хива йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракати бошланди


13:50, 15.01.2019 Жамият
 2 620

“Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари, келгусида Хива шаҳрига ҳам ҳаракатланиши кўзда тутилган.

Бугун, 15 январь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 12-сонли Бухоро-Хива тезюрар йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаган мазкур замонавий поезд 13 та вагондан иборат бўлиб, “ekonom”, “biznes” ва “VIP” турларига бўлинган. Вагонлар “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган. Шунингдек, йўловчиларга юқори даражада сервис хизмат кўрсатиш мақсадида ресторан-вагон ҳам жорий этилган.
 
Белгиланган ҳаракат жадвалига кўра мазкур поезд бугундан бошлаб, Бухоро – Хива йўналишида ойнинг тоқ саналарида, соат 12:05 да Бухоро вокзалидан ҳаракатланади ва шу куни соат 17:50 да Хива вокзалига етиб боради.
 
Хива – Бухоро йўналишида эса ойнинг жуфт саналарида, соат 08:45 да Хива вокзалидан ҳаракатланиб, шу куни соат 14:48 да Бухоро вокзалига етиб келади.
 
Бугунги кунда Самарқанд, Қарши, Бухоро ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларига мунтазам қатнови йўлга қўйилган “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари, келгусида Хива шаҳрига ҳам ҳаракатланиши кўзда тутилган. 
 

Теглар:Бухоро – Хива Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар