Поезд Қорақалпоғистон орқали ҳаракатланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунгача мамлакатдан Москвага фақат иккита, 005/006-сонли Тошкент - Москва - Тошкент ҳамда 149/150-сонли Андижон - Москва - Андижон йўналишида поездлар ҳаракати амалга оширилиб келаётганди.
Поезд Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиққан ушбу поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро, Нукус шаҳарларидан ўтиб мамлакатнинг шимолий дарвозаси бўлган Қорақалпоғистон станцияси орқали ҳаракатланади. Бу эса ушбу худудларда истиқомат қилаётган фуқароларга, қолаверса мамлакатнинг тарихий шаҳарларига келишни истаган сайёҳлар учун ҳам жуда катта қулайлик яратади.
Белгиланган жадвалга кўра янги Тошкент-Москва йўналиши бўйича қатнов ҳафтада бир марта яъни ҳар жума куни амалга оширилади.