...
МЕНЮ
ONLINE TV

Tracker! Қозоғистонликлардан нима камимиз бор?


18:04, 15.12.2018 Жамият
 19 548

Ўзбекистон ва Қозоғистонда Tracker’нинг арзон комплектацияси ўртасидаги фарқ 7 000 доллардан ортиқ бўляпти.

GM Uzbekistan’нинг янги русумдаги Chevrolet Tracker мини-кроссовери сотувга чиққанига бир ҳафта ҳам бўлмай Ички ишлар взирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Йўл патруль хизмати ходимларига хизмат машинаси сифатида берилмоқда.
 
Автомобиль харидорларга Ўзбекистонда икки хил комплектацияда тақдим этилган: Tracker LT M/T ва Premier A/T. Tracker’нинг LT M/T комплектацияси нархи — 184 308 855 сўм (22 172 АҚШ доллари), Premier A/T эса 215 680 575 сўмни (25 946 АҚШ доллари) ташкил қилади.
 
Аҳамиятлиси шундаки, айнан шу автомобиль қўшни Қозоғистон Республикасида олти комплектацияда жорий курсга кўра, 15 132 доллардан 21 334 долларгача нархда сотиляпти. Бунда Ўзбекистон ва Қозоғистонда Tracker’нинг арзон комплектацияси ўртасидаги фарқ 7 000 доллардан ортиқ бўляпти.
 
Айни автомобилнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон бозорларидаги нархида нега бундай сезиларли фарқ борлиги кўпчиликни қизиқтириши турган гап. Аммо кўпчиликни қизиқтирган саволга GM Uzbekistan АЖ ёки “Ўзавтосаноат” АЖ жавоб беришга шошмаётган кўринади. Жавоб беришига ҳам умид қилмаймиз, чунки бу ҳолат доимий равишда такрорланиб келган.
 
Балки Ўзбекистон автомобиль саноатида монополия бўлмаганда ёки харидорлар айни автомобилни 7000 доллар қимматга сотиб олишмаганда, GM Uzbekistan нарх сиёсати борасида бироз бош қотирган бўлармиди?!
 
Дарвоқе, “Ўзавтосаноат” йил охиригача мамлакатда автомобиль нархлари туширилишини ваъда қилганди. Йил якунланишига 15 кун қолди. 11 ойда кўрсатилмаган жасоратни 15 кунда кутиш тўғрими?
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Tracker Йўл-патруль хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 296

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар