...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019-2020 йилларда Касби туманининг саноат салоҳияти оширилади


13:41, 15.01.2019 Жамият
 1 578

Қашқадарё вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда “Касби” кичик саноат зонаси дирекциясини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Касби туманининг саноат салоҳиятини ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан 2019-2021 йилларда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида саноатни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланади.
 
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
 
  • Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлайди ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутади;
 
  • муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва зарур амалий чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.
 
  • Қашқадарё вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи банклар билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
 
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўздавергеокадастр” қўмитаси, Қурилиш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловага мувофиқ хатловлар натижасида аниқланган бўш ва кўп йиллардан буён фойдаланилмай турган объектларни ўрнатилган тартибда маҳаллий ҳокимлик ихтиёрига бериш, келгусида янги иш ўринлари яратиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ажратиш ишларини ташкил этади ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
 
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти Касби тумани “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги саноат зонасида 3,0 гектар бўш турган ер майдонида “Касби” кичик саноат зонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
 
Қашқадарё вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда “Касби” кичик саноат зонаси дирекциясини ташкил этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси ва “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда:
 
  • 100 нафар ишсиз ёшларни ҳунармандлар ва бошқа касб вакиллари бўлган устозларга “Устоз-шогирд” лойиҳаси бўйича бир календарь йилга шогирд сифатида бириктириш;
 
касб-ҳунарларни тўлиқ эгаллаган шогирдларни кейинчалик мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шартлар асосида камида икки нафар шогирдни бепул ўқитиш шарти билан мустақил ишни давом эттириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрадилар.

Теглар:Касби тумани Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар