...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда тўхтатилган юракда жарроҳлик амалиёти бажарилди


13:31, 15.01.2019 Жамият
 4 065

2018 йил апрель ойида Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар кардиохирургия бўлими очилган эди.

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма юрак нуқсони билан туғилган икки беморнинг юраги илк бор очиқ турда муваффақиятли операция қилинди.
 
Илк бор сунъий қон айлантириш ускунаси ёрдамида тўхтатилган юракда иккита жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бўлмачалараро тўсиқ нуқсони ва қоринчалараро тўсиқ нуқсони бўлган икки турдаги юрак пороги операцияси муваффақиятли ўтгани айтилмоқда.
 
Жараённи Россиядаги тиббий клиникада фаолият кўрсатадиган Икром Болтабоев кузатиб борди.  Ҳозирда беморларнинг саломатлиги яхши, юраклари бир маромда урмоқда, дейилади ЎзА тарқатган хабарда.
 
2018 йил апрель ойида Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар кардиохирургия бўлими очилган эди.
 
Бўлимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун замонавий шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида 8 турдаги тиббий асбоб-ускуналар келтирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ эвазига сунъий қон айлантириш аппарати келтириб ўрнатилди. Бўлимга Москвадаги А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси илмий марказида фаолият кўрсатаётган уч нафар ўзбекистонлик шифокорлар таклиф этилди. Вилоят ҳокимлиги ёрдамида улар уй-жой билан таъминланди. Натижада ўтган йили мутахассислар томонидан вилоят бўйича туғма юрак нуқсони бор 3 минг 500 га яқин бемор рўйхатга олиниб, уларнинг 82 нафарида юракда ёпиқ кардиожарроҳлик операциялари ўтказилди.
 
Айни пайтда бундай операциялар дунёнинг ривожланган мамлакатларидагина амалга оширилади. Ўзбекистонда эса шу вақтгача фақат пойтахтда йўлга қўйилган эди. Энди бундай жарроҳлик амалиётлари Самарқандда ҳам бажарилади.
 
Яқин кунларда бўлимда яна ўн нафар бемор болада ушбу ноёб жарроҳлик амалиётини ўтказиш режалаштирилган.
 

Теглар:Юрак пороги Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар