...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда яна валютафурушлар қўлга тушди


13:02, 15.01.2019 Жамият
 2 923

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан валютафурушларга қарши “ов” бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Янгибозор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва С.лар ҳар бир АҚШ долларини 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар.
 
Бундан ташқари, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Р. ҳар бир АҚШ долларини 8320 сўмдан ҳисоблаб, 11450 АҚШ долларини 95,2 млн сўмга ноқонуний равишда сотиб олаётган вақтда ушланган.
 
Шунингдек, фуқаро Р.дан ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 700 АҚШ доллари, 133650 Россия рубли, 545700 қозоқ тенгеси ва 64,8 млн сўм пуллар ашёвий далиллар сифатида олинган.
 
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Теглар:Валютафурушлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар