Алишер Навоий кўчасида жойлашган 32-уй олдидаги ерости ўтиш йўлагида талончилик содир этилган.
Маълумотларга кўра, у ушбу йўлакда ўтиб кетаётган якка тадбиркор Д.К. дан (1998 йилда туғилган) қўл телефонини бериб туришни сўраган. Қўнғироқ қилиб бўлиб, қайтаришини айтган. Кейин эса нархи 270 000 сўмлик мобил алоқа воситасини талончилик билан олиб қочаётган пайтда жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-3-а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.