Лекин уларнинг “Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қолди.
Гуруҳ аъзолари бўлган 1957 йилда туғилган Қ.Р., 1984 йилда туғилган Ў.Р. ва 1988 йилда туғилган Ф.Р. ўз жиноий фаолиятларини Ургут туманининг “Янги кийим-кечак” бозори атрофида олиб борган. Лекин уларнинг “Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қолди.
Чунки Самарқанд туманида яшовчи 1984 йилда туғилган С.Т.га Lacetti русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16 500 АҚШ долларини 130 350 000 сўмга ноқонуний айирбошлаб беришаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.