Айтишларича, унинг бу қарорини қиролича тўлиқ қўллаб-қувватлаган.
Бугун, 4 май куни эрталаб қиролича Елизавета шошилинч тарзда мажлис ўтказган эди. Мажлисда у шаҳзода Ҳарри ва актриса Меган Марклнинг никоҳ тўйини муҳокама этмоқчи бўлгани тахмин қилинганди.
Лекин энди аниқ бўлишича, 95 ёшли шаҳзода Филипп истеъфога чиқди. Букингем саройи маъмурияти бу хабарни тасдиқлади. Айтишларича, унинг бу қарорини қиролича тўлиқ қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Буюк Британия қироличаси Елизавета хонадони Букингем саройида кутилмаганда фавқулодда ҳолат кузатилган эди.
Букингем саройи матбуот хизмати ходими ушбу миш-мишларга ойдинлик киритиб, Қиролича ва Шаҳзода Филип вафот этмаганини маълум қилганди.