Вилоят прокурори Анарбай Мамажакипов якшанбага ўтар кечаси ўлдириб кетилган.
“Ушбу жиноят иши бўйича Республика Жиноят кодексининг қотиллик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деган Аманкулова. Унинг сўзларига кўра, жиноятнинг сабаблари ва тафсилотлари ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Май ойида Мамажакипов Боткен вилоят прокурори лавозимига тайинланган. У илгари мамлакат шимолидаги Талас шаҳри прокуратурасини бошқарган эди.