...
МЕНЮ
ONLINE TV

МТЖ кўзи боғланган ҳолда пас бериш машқларини бажаряпти – Аввал уларнинг кўзи очиқмиди?!


09:47, 19.11.2018 Спорт
 4 672

“Queensland Sport and Athletics Centre” стадионида Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказади.

Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари кеча, 18 ноябрь куни “Perry Park2 стадионида навбатдаги машғулотни ўтказишди.
 
Футболчилар тезкорликни оширишга қаратилган ўзига хос эстафета машқларини ҳам олиб боришган. Бундан ташқари, мураббийлар штаби терма жамоа аъзоларининг кўзларини боғлаб, майдондаги жамоадоши қаерда жойлашганини ҳис қилишга ва унга тўғри пас беришга қаратилган ўзига хос машқларни ўтказишган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.




 
Яна бир маълумот: Австралия футбол федерацияси “Suncorp” стадиони майдон чимининг сифати билан боғлиқ муаммо туфайли, Жанубий Кореяга қарши ўйинни “Queensland Sport and Athletics Centre” (ANZ Stadium номи билан машҳур) ўйингоҳда ўтказишни таклиф қилишди (17 ноябрь куни бу стадионда Австралия - Жанубий Корея учрашуви ўтказилганди).
 
Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Queensland Sport and Athletics Centre” стадионида Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказади.









Теглар:МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!