...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. Лондон дербисида “Тоттенхэм” ғолиб чиқди


20:37, 10.02.2018 Спорт
 2 130

Кейн иккинчи бўлим дебютида “Тоттенхэм”ни олдинга олиб чиқди ва ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Бугун, 10 февраль куни Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Арсенал” учрашуви бўлиб ўтд. Ҳашаматли “Уэмбли” стадионида кечган Лондон дербисида мезбонларнинг қўли баланд келди.
 
Харри Кейн иккинчи бўлим дебютида “Тоттенхэм”ни олдинга олиб чиқди ва ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
 
Шу тариқа, “Тоттенхэм” 52 очко билан АПЛ турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиб олди. “Арсенал” эса олтинчи ўринда бормоқда.
 
Англия чемпионати, 27-тур.
“Тоттенхэм” – “Арсенал” 1:0.
Гол: Кейн (49).
 
“Тоттенхэм”: Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер, Дембеле, Эриксен, Алли (Ваньяма, 85), Сон Ҳин Мин (Ламела, 70), Кейн.
 
“Арсенал”: Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Эль-Ненни (Ивоби, 65), Жака (Уэлбек, 86), Уилшер, Ўзил, Мхитарян (Ляказетт, 65), Обамеянг.
 
Огоҳлантиришлар: Мустафи (73), Ламела (79).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тоттенхэм Арсенал Лондон дербиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!