...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Афғонистон Президенти маслаҳатчиси билан учрашди


19:47, 10.02.2018 Жамият
 1 631

Учрашув давомида Тошкентда ўтказиладиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга катта этибор қаратилди.

Аввалроқ, Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича Катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Музокараларда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Саййид Шаҳобиддин Тимурий ҳам иштирок этди.
 
Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг қатор масалалари, баъзи халқаро ва минтақа муаммолари муҳокама қилинди.
 
Музокараларда асосий эътибор турли шаклларда юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига қаратилди.
 
Томонларни қизиқтирган барча йўналишларда давлатлараро ҳамкорлик илдам ривожланаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.
 
Суҳбатда алоҳида эътибор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга қаратилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Афғонистон Абдулазиз Комилов Муҳаммад Ҳаниф Атмар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар