...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди


18:42, 09.11.2018 Жамият
 9 723

Бош прокурорнинг тегишли буйруғи имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг жорий йил 7 ноябрдаги буйруғига асосан Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
 
Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музрабод туман ҳокими лавозимларида фаолият юритган.
 
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти Денов туман ҳокими лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигидаги йиғилишда вилоят прокурори Ўктам Саидов лавозимидан озод қилинганди. Прокурор билан биргаликда вилоят ҳокими ўринбосари ҳам лавозимдан четлатилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Улуҳбек Қосимов Сурхондарё вилояти тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар