“Ўзавтосаноат” АЖ автосалон фаолиятини ўрганиб чиққан.
GM Uzbekistan “Қашқадарё Автотеххизмат” МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилди. Бунга “Ўзавтосаноат” АЖ мониторинг давомида аниқланган қонунбузарликлар сабаб бўлди.
Автосалон фаолияти, шунингдек автомобиллар сақланаётган омборхоналарда аниқланган қоидабузарликлар келишув бекор қилинишига олиб келган:
- 2018 йилнинг январь ойидан ҳозирги даврга қадар GM Uzbekistan компаниясига жисмоний ва юридик шахслардан “Қашқадарё Автотеххизмат” МЧЖ дилерлик корхонаси фаолиятига доир 420 та мурожаат келиб тушган. Шундан 117 та мурожаат дилерлик корхонасининг мижозларга нисбатан қўпол ва ҳақоратомуз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан боғлиқ. Шунингдек 10 та мурожаатда мижозлар томонидан “Қашқадарё Автотеххизмат” МЧЖ ходимининг коррупцион ҳаракатларига оид далиллар келтирилган.
- Автомобиллар сотишни ҳисобга олишга доир ҳужжатлар ўрганилганда дилерлик корхонаси ва мижоз ўртасида имзоланмаган шартномалар мавжудлиги;
Шунингдек шартномалар ва бошқа ҳужжатлар ўрганилганда мижозларнинг имзолари ҳаққоний эмас деб гумон қилинган. Таъкидланишича, ушбу ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида экспертиза учун тегишли идораларга тақдим этилади.
- автомобили ҳали берилмаган 487 та шартномалар ўрганилганда мижозлар имзоси бўлмаган 47 та шартнома борлиги;
- Дилерда мавжуд автомобиллар ҳисоб-китоб қилинганда омборда ортиқча сақланаётган автомобиллар мавжудлиги;
- автомобилини кутаётган айрим харидорларга қўнғироқ қилинганда уларга автомобиллари салонга етказилганлиги ҳақида огоҳлантирилмаганликлари;
Бундан ташқари, айрим харидорлар 2018 йилнинг 10 сентябридан 6 ноябрига қадар GM Uzbekistan акцияси доирасида Spark автомобилини харид қилган харидорларга велосипедлар олиш учун ваучер берилмаганлиги аниқланган.

Суннатилла Абдуллаев