...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия австриялик ҳарбийни қачон “илинтиргани” айтилди


19:45, 09.11.2018 Олам
 7 208

Ҳибсга олинган полковник иши бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

Аввалроқ, Австрияда собиқ ҳарбий полковник Россия фойдасига жосуслик қилгани ҳақида гумон қилиниб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳибсга олинган полковник иши бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди.
 
Жосусликда гумонланаётган истеъфодаги австриялик ҳарбий Эронда Россия томонга оғдириб олинган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, австриялик расмий Москва билан биринчи марта 1988 йил Эрон пойтахти Теҳронда алоқа қилган ва ўша ерда у ёлланган. Ҳарбий 20 йил давомида Россияга маълумот етказиб турган. Бунинг эвазига у 300 минг евро олган. Таъкидланишича, Россия тарафни кўпроқ Eurofighter Typhoon қирувчиси қизиқтирган.


 
Жосусликда гумон қилинаётган шахсни фош қилишда дўстона қўшни мамлакат махсус хизмати хабар берган. “Der Standard” нашри берган маълумотга кўра, воқеалар ҳақида расмий Венани Германия махсус хизмати огоҳлантирган.
 
Эслатиб ўтамиз, Австрияда Россия учун ишлашда айбланиб, полковник ҳибсга олингани бугун, 9 ноябрь куни маълум бўлди. Австрия канцлери Себастьян Курц Москвани жавоб қайтаришга чақирди.
 
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Австрияни муаммони тўғридан-тўғри РФ билан эмас, оммага овоза қилиб, ҳал қилишга уринишда айблади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Австрия-Россия Жосус можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!