...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan “ходовой” автомобилларни ишлаб чиқаришни кўпайтиради


18:37, 09.11.2018 Жамият
 7 770

“Ўзавтосаноат” АЖ автомобиллар хариди бўйича аризаларни ўрганиб чиққан.

“Ўзавтосаноат” АЖ GM Uzbekistan автомобилларининг хариди бўйича аризаларни ўрганиб, Damas ва Labo автомобилларига бўлган аризалар инвентаризация қилинганлигини маълум қилади.
 
Жорий йилнинг 24 августидан 6 ноябрига қадар бўлган даврда харидорлар томонидан 11 141 та ариза ва шартномалар бекор қилинди. Натижада бугунги кунгача 128 274 аризалар мавжуд. Шундан: 99 563 Damas ва 28 711 Labo автомобилларига.
 
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Ўзавтосаноат” АЖда маълум қилинганидай, ушбу моделдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 42 минг донани ташкил қилади, ушбу кўрсаткични 2019 йилда 54 мингга етказиш кўзда тутилган. Компания ушбу моделларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича қўлидан келган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.


 
Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.
 
Шундай қилиб, 8 ноябрь ҳолатига хронологик тартибда ариза қолдирган саналар бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш учун 27 минг дона шартнома мавжуд. Ушбу шартномалар 2019 йилнинг 6 ойлик ишлаб чиқариш ҳажмини ўз ичига олади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар