Бундан аввал Fitch Ratings компанияси Ўзбекистоннинг илк суверен рейтингини эълон қилганди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтинги “BB-“ ва қисқа муддатли дефолт рейтинги – “B” (барқарор) деб баҳоланди.
Халқаро Standard & Poors компанияси ҳам Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтинги “BB-“ ва қисқа муддатли дефолт рейтинги – “B” (барқарор) деб баҳоланди.