...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инвестиция дастури бўйича қайси соҳага энг кўп маблағ ажратилади?


14:33, 22.12.2018 Жамият
 2 618

Мазкур дастур доирасида жами 112 трлн 251 млрд сўмлик капитал киритилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорга кўра ўзида 2019 йилда капитал қўйилмаларнинг асосий параметрлари, 2019 йилда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга тушириш прогнози ҳамда 2019 йилда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш манзилли дастурини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.
 
Мазкур дастур доирасида жами 112 трлн 251 млрд сўмлик капитал киритилиши, хусусан шундан таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга 4 трлн 43 млрд сўм, ичимлик суви таъминотини яхшилашга 1 трлн 101 млрд сўм, автомобиль йўллари учун 1 трлн 961 млрд сўм, ерларнинг мелиоратив аҳволини яхшилашга 353 млрд сўм ва Оролбўйи ҳудудини ривожланишига 243 млрд сўм капитал киритилиши ҳамда 34 трлн 213 млрд сўмлик тўғридан тўғри ва 22 трлн 278 млрд сўмлик давлат кафолати асосидаги хорижий инвестиция ва кредитлар ажратилиши белгиланган.
 
Шунингдек, қарор билан алоҳида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, 2019 йилда объектлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш манзилли дастури ҳамда марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган 14 ва марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган 2 та манзилли дастурлар ҳам тасдиқланди.
 
Шу билан бирга, қарорга асосан қуйидаги рўйхатлар маъқулланди:
 
2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашни жадаллаштириш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;
 
2019 йилда кўриб чиқиладиган истиқболли инвестиция ва инфратузилма тармоқ лойиҳалари рўйхати;
 
2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхати;
 
2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати.
 
Қурилиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнларига тегишли ваколатга эга бўлмаган шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Инвестиция дастури Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар